Ислом цивилизацияси мезонлари

Ислом цивилизацияси мезонлари

cukencukenyue.jpg 

     Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби билан Индонезиянинг Шимолий Суматра провинцияси Уламолар кенгаши аъзоларидан иборат делегация аъзолари иштирокида  “Экстремизмга қарши кураш ва мўътадиллик қадриятларини тарғиб қилишда илмий муассасаларнинг ўрни. Исломнинг цивилизацион мезонлари: Индонезия ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида халқаро давра суҳбати ўтказилди.

     Тадбирда ислом маданияти ва қадриятларида тинчлик ва барқарорлик тараннум этилиши, диндан ёвуз мақсадларда фойдаланишга қарши курашишда таълимнинг муҳим аҳамиятига алоҳида урғу берилиб, диний таълим ва илм-фанни мўътадилликка асосланган ҳолда ривожлантириш, илмий масканларда экстремизмга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш йўлида илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшма саъй-ҳаракатларнинг аҳамияти кенг муҳокама этилди.

     Шунингдек  икки мамлакат илмий муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш борасида ижобий фикрлар билдирилиб, ўзаро ҳамжиҳатликнинг ташкилий-амалий жиҳатлари ва истиқболлари муҳокама қилинди, муҳим келишувларга эришилди.