Ислом цивилизацияси маркази таркибига музей (видео)
Ислом цивилизацияси маркази таркибига музей (видео)

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази халқимиз маънавий қудратининг тимсолидир. Ушбу ноёб мажмуа ислом динига мансуб халқларнинг инсон ҳамжамияти тараққий этиши жараёнида моддий ва маънавий соҳалардаги улкан ютуқларини ёрқин ифода этади.
Марказ исломнинг ҳақиқий тинчликсевар, инсонпарварлик, бунёдкор хислатларини ташвиқот қилади.
Ислом цивилизацияси маркази таркибига музей, кутубхона, халқаро муносабатлар, қўлёзма, хуснихат, ҳамда четэл тилларини ўрганиш бўлимлари, қўлёзмаларни таъмирлаш лабораторияси киради.
Маркази биноси марказидаги 65 метрли гумбаз остида ислом дунёсининг дурдонаси – Усмон Қуръони жойлаштирилади. Ушбу зал атрофида 8 бўлим – “Исломдан аввалги даврда Марказий Осиё”, “Исломнинг Марказий Осиёга ёйилиши”, “Таълим”, “Илм-фан”, “Меъморчилик ва шаҳарсозлик”, “Санъат ва бадиий ҳунармандчилик”, “Анъаналар” ҳамда “Учинчи Ренессанс – Янги Ўзбекистон” бўлимлари жойлашади.