Ислом цивилизацияси маркази музейи
Ислом цивилизацияси маркази музейи концепцияси Ўзбекистон ҳудудида тарихийлик тамойилига асосланади. Шунинг учун Ўзбекистон ҳудудида ривожланган исломгача бўлган цивилизация даври ва жамиятимиз тараққиётининг замонавий босқичи киритилган. Бу ғоя “Ислом давригача Ўрта Осиё цивилизацияси” ҳамда “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс” залларининг яратилишида ўз аксини топади.