“Ишбилармон аёл” кўрик-танлови

“Ишбилармон аёл” кўрик-танлови

 

rlsszrzdrodlroldpoldopld.jpg 

        Нукус шаҳридаги касбий кўникмалар марказида “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

        Танловда шаҳар ва туман босқичларида ғолиб деб топилган 17 нафар ишбилармон аёл ўз фаолиятига оид видеоролик ва кўргазмалари билан иштирок этди. Улар орасида миллий кийим брендларини тикиш билан шуғулланаётган цех раҳбарлари, нон маҳсулотларини ишлаб чиқараётган тадбиркорлар, фермерлар, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш соҳаларида фаолият юритаётган илғор аёллар бор эди.

        Танлов доирасида ташкил этилган амалий маҳорат дарслари иштирокчилар учун нафақат янги билим олиш, балки уларни кундалик тадбиркорлик амалиётига самарали жорий этишда муҳим қадам бўлди. Мутасаддилар томонидан ўтказилган машғулотларда гўзаллик салонини бошқариш сирлари, микро-зелень етиштириш усуллари ҳақида аниқ ва амалий тавсиялар берилди. Иштирокчилар олган билимлари орқали ўз бизнесларини янги босқичга олиб чиқиш имконига эга бўлишди.

        Ғолиблари ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан ажратилган 6 миллион, 4 миллион ва 2,5 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотлари, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

       Танловда “Замонавий ташаббускор аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Қишлоқни ижтимоий ривожлантиришда фаоллик кўрсатган фермер аёл”, “Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл” ва “Энг фаол, ёш, тадбиркор аёл” каби номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, рағбатлантирилди.