Ипак ва зираворлар фестивали
Ипак ва зираворлар фестивали

Бухоро шаҳри халқаро миқёсдаги йирик тадбир — XXI анъанавий “Ипак ва зираворлар фестивали”га мезбонлик қилмоқда.
Фестиваль доирасида ранг-баранг маданий дастурлар, ҳунармандчилик ярмаркалари, халқ амалий санъати кўргазмалари, жонли ижролар ва гастрономик намойишлар ўтказилмоқда.
Ипак ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳамда зираворлар савдоси кўргазмаси, “Палов сайли” миллий таомлар танловлари, маҳаллий ва хорижий дизайнерлар иштирокида “Silk&Spices Fashion days” махсус модалар намойиши, Тасвирий ва амалий санъат миллий галереяси ҳамда сураткашлар кўргазмалари иштирокчиларда қизиқиш уйғотмоқда.