“Ипак ва олтин: Либосларнинг муҳташам санъати”

“Ипак ва олтин: Либосларнинг муҳташам санъати”

 

 vayvayvayvayua.jpg

Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси “Assouline” нашриёт-матбаа ижодий уйи билан ҳамкорликда 2024 йилнинг илк кунларида Ўзбекистоннинг XIX асрдаги тўқимачилик ҳунармандчилигининг бой меросига бағишланган “Ипак ва олтин: Либосларнинг муҳташам санъати” китобини чоп этди.

Китобда мамлакатимизнинг тарихий либослари ва анъанавий нақшлари, Буюк Ипак йўлининг Ўзбекистонда тўқимачилик саноати шаклланишига таъсирини ўрганиши, ҳунармандларнинг ташқи дунё билан мунтазам ижодий алмашинувига доир маълумотлар ўз ифодасини топган.

Рисола зарбоф чопон, суратли гиламлар, заргарлик буюмлари каби турли санъат асарлари билан таништиради. Мазкур санъат асарларини тайёрлашда асрлар давомида моҳир усталардан шогирдларга мерос бўлиб келаётган анъанавий сир-асрорлардан фойдаланилган. 

Турли йиллар давомида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг “Assouline” нашриёт-матбаа ижодий уйи билан ҳамкорлигида “Ўзбекистон. Самарқандга йўл”, “Ўзбекистоннинг жонли хазиналари: ҳунармандлик тантанаси”, “Авангард Шарқ ихлосмандлари” каби бир нечта китоблар ҳам нашр этилган.