“Ипак йўли” жамғармаси делегацияси Бухорода

“Ипак йўли” жамғармаси делегацияси Бухорода

venovnovenou.jpg 

     Хитой Халқ Республикасининг “Ипак йўли” жамғармаси Президенти Цай Сюэцзюнь бошчилигидаги делегация аъзолари  Бухорода бўлди.

     Меҳмонларга қадимий меъморчилик анъаналарига ҳамоҳанг равишда барпо этиладиган “Боқий Бухоро” маданий-этнографик парки лойиҳаси билан танишдилар.

     “Ипак йўли” жамғармаси Президенти Цай Сюэцзюнь Бухородаги маданий мерос объектлари асл ҳолида сақланганлиги, Бухоро айнан бой тарихи, бетакрор маданияти билан жаҳон цивилизациясига катта ҳисса қўшганлигини эътироф этди.

     “Ипак йўли” жамғармаси инфратузилма лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи, савдо ҳамкорлигини ривожлантиришга ёрдам берадиган ва “Битта камар ва битта йўл” ташаббуси доирасида молиялаштириладиган Хитой инвестиция фондидир.