Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим

 

ykeryrvparyvapry.jpg 

 

     Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 7 февралдаги қарори билан Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастури тасдиқланган.

     Дастур Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бўйича жаҳон дастурининг тўртинчи босқичи талабларини миллий ҳуқуқий  муҳитда амалга оширишга қаратилган. Яъни, айни ҳуқуқий ҳужжат бу борадаги жаҳон тажрибаси ва миллий амалиётни уйғунлаштирган ҳолда ишлаб чиқилган.

     Миллий таълим дастури ижросини таъминлаш мақсадида уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланган. Шу асосда ҳар бир йўналиш бўйича парламент, ҳукумат ва маҳаллий ҳокимликлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. “Йўл харитаси”нинг 30 бандидан 17 таси тўлиқ бажарилди. Қолган бандларини амалга ошириш юзасидан ишлар изчил давом этмоқда.