Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлик

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлик

avapaapapvyp.jpg 

     Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида Хитой Инсон ҳуқуқларини ўрганиш жамияти билан ҳамкорликда “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги глобал трендлар ва минтақавий хусусиятлар: Ўзбекистон – Хитой назарияси” мавзусида тадбир ташкил этилди.

     Анжуманда Ўзбекистон ва Хитой давлатлари раҳбарлари биргаликда олиб бораётган истиқболли стратегик ҳамкорлик сиёсати туфайли кейинги йилларда мамлакатларимиз ўртасида инсон ҳуқуқи соҳасидаги ҳамкорлик янги, янада юқори босқичга кўтарилди.

     Тадбирда Хитой Инсон ҳуқуқларини ўрганиш жамияти доимий қўмитаси раиси ўринбосари Цзян Цзяньго ва ушбу давлатнинг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Цзюнь иштирок этди.