“Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишонлари топширилди

“Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишонлари  топширилди

23-1202512113917413416933120629.jpeg

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилингани ва ушбу халқаро-ҳуқуқий ҳужжатга дунё аҳли эътиборини жалб қилиш мақсадида 1950 йили БМТ Бош Ассамблеяси қарори билан 10 декабрь – Халқаро инсон ҳуқуқлари куни, деб эълон қилинганини таъкидлади. 

Ушбу халқаро сананинг 2025 йилги мавзуси – Инсон ҳуқуқлари – кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисми, деб номланган. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси доирасида мамлакатимизда ҳар йили 1-10 декабрь кунлари “Инсон ҳуқуқлари ўн кунлиги” ўтказиб келинмоқда.

Тадбир давомида Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги амалий ишлари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат ташкилотлардаги фаолияти, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим, фан ва тарғибот ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун бир гуруҳ фуқаролар, халқаро ташкилотлар ҳамда давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди. 

Бундан ташқари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Жамоатчилик кенгашининг фаол аъзолари ва халқаро ҳамкорлар Миллий марказнинг ташаккурномалари билан тақдирланди.

Маълумот учун: “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони Президентимизнинг 2020 йил 22 июндаги “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони асосида, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ташаббуси билан таъсис этилган.