Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси

Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси

 

vovpovorvno.png

 

     Ўзбекистон суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлатдир. Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 55-моддасида “Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли”, деб белгиланган. 

     Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг ролини ошириш, хусусан, Конституциянинг 56-моддасида инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар тўғрисидаги қоидаларнинг мустаҳкамлангани муҳим демократик қадам бўлди. 

     Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси изчил амалга оширилмоқда. Мамлакатда гендер тенглик, сўз эркинлиги, виждон эркинлиги, қийноқларга қарши курашишни таъминлаш бўйича аниқ чоралар қабул қилинмоқда. Айниқса, аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, уларга нисбатан ҳар қандай стереотиплар ва зўравонликларга барҳам беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

     Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқий таълим самарадорлигини ошириш, шунингдек, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимга оид Жаҳон дастурининг тўртинчи босқичида белгиланган вазифаларни бажариш бўйича ишлар фаол давом эттирилмоқда. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим миллий дастури амалга оширилмоқда.