“Илмли аёл – жамият кўзгуси"

“Илмли аёл – жамият кўзгуси"

 

caprvcaprvarvae.jpg 

     БМТ Бош Aссамблеясининг 2015 йил 22 декабрдаги ялпи мажлисида 11 февраль “Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни” сифатида эълон қилинган.  Ушбу сана ҳар йили мамлакатимизда ҳам кенг нишонланади. Бу йил йилда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 февралдаги тегишли баёнига мувофиқ, 10-15 февраль кунлари “Илмли аёл – жамият кўзгуси”  мавзусида ҳафталик ташкил қилинади. 

     Ҳафталикда олима аёллар ва илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчи, талаба ва ўқувчи-қизлар иштирокида таълим муассасалари ҳамда маҳаллаларда илмий-амалий анжуманлар, хотин-қизларнинг илм-фанга бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган турли тадбирлар ўтказилади. 

     10  февраль куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўтказиладиган “Aёл, бизнес ва инновация” мавзусидаги форумда ҳафталикка старт берилади.  Шунингдек, ҳафталик доирасида қатор форум ва анжуманлар ўтказилади.