“Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти” мақоми берилиши кенг нишонланди

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти” мақоми берилиши кенг нишонланди

olrolmrol.jpg 

 ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Шаҳрисабз шаҳри - “2024 йил – ИҲТ туризм пойтахти” сифатида эълон қилинган. Шу муносабат билан Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусрав Нозирий бошчилигида Туркия, Эрон, Тожикистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Озарбайжон вакиллари Шаҳрисабз шаҳрига келишган,  “Дор ут-Тиловат”, Дор ут-Сиёдат”, “Оқсарой” мажмуалари, Чубин мадрасида жойлашган Амир Темур ва Темурийлар даврига оид музей, Амир Темур монументи каби бошқа тарихий обидаларга ташриф буюришган эди.

Куни кеча Шаҳрисабз шаҳрига  2024 йил “Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти” мақомининг берилиши кенг нишонланди.

Шу муносабат билан ўтказилган фестивалда ҳудуднинг номоддий меросини кенг очиб берувчи маданий тадбирлар бўлиб ўтди.

agolmrolbmlbmriolb.jpg

 lozelodzeldz.jpg