Икки минг йиллик тарихга эга қурол-аслаҳалар

Икки минг йиллик тарихга эга қурол-аслаҳалар

propropropropropro.jpg  

     Бухоронинг Қоракўл туманидаги Пойкент манзилгоҳидан милоддан аввалги ва милодий I асрларга тегишли икки минг йиллик тарихга эга жанговар қурол-аслаҳалар топилди. Улар орасида оловни ташишда ишлатилган қўнғироқ ҳамда ҳали вазифаси аниқланмаган айлана шаклдаги қурилма ҳам мавжуд.

     Топилмалар орасида турли ўлчамдаги ханжарлар, ниқоб бўлаклари, камон ва найза учлари, аскарлар зирҳлари, қўл жангида ишлатиладиган металл узуклар бор. Бу нодир ашёлар саклар ва массагетлар даврида ибодатхона вазифасини ўтаган ҳудуд жанубида олиб борилган археологик қазишмалар пайтида топилган. Бу қурилмалар, Марказий Осиёда топилган энг қадимий металл қуроллар коллекцияси ҳисобланади.