III Халқаро мақом санъати анжумани якунланди
III Халқаро мақом санъати анжумани якунланди

Наманган шаҳрида UNESCO ва ICESCO ҳамкорлигида ташкил этилган III Халқаро мақом санъати анжумани ўз ишини муваффақиятли якунлади. Тўрт кун давом этган нуфузли маданий анжуманда турли мамлакатлардан келган мақом ижрочилари, санъатшунос олимлар ва маданият соҳаси вакиллари иштирок этди.
Анжуман миллий мақом санъатини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш, унинг бетакрор анъаналарини асраб-авайлаш ҳамда ижодий ва илмий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилди.
Анжуман доирасида мақом санъати ижрочилари ўртасидаги халқаро танлов, илмий-амалий анжуманлар, маҳорат дарслари ва маданий тадбирлар ташкил этилди. Бу эса миллий мақом санъатининг халқаро маданий алоқаларни мустаҳкамлашдаги ўрнини яна бир бор намоён этди.