II Халқаро Мақом санъати анжумани

II Халқаро Мақом санъати анжумани

 ykerykeryer.jpg

     Шу  йилнинг 27-30 июнь кунлари Жиззах вилояти Зомин туманида н II Халқаро Мақом санъати анжумани ўтказилади.

     Ушбу нуфузли танловда 20 га яқин давлатдан 30 нафарга яқин хорижлик талабгор иштирок этиш истагини билдирди.  Номзодлар анжуман ташкилий-ишчи гуруҳ аъзолари томонидан кўриб чиқилди ва муҳокама этилди.

     Соҳа мутахассисларидан таркиб топган ишчи гуруҳ аъзоларининг якуний хулосасига кўра, танловда қатнашиш истагини билдирган, 8 давлатдан бўлган 15 га яқин номзодлар саралаб олинди.

     Нуфузли халқаро танловда Ўзбекистон вакиллари билан биргаликда  Тожикистон, Озарбайжон, Эрон ва Покистон Ислом Республикалари, Қирғизистон, Хитой Халқ Республикаси, Ҳиндистон, Миср Араб Республикаси каби давлатлардан яккахон ва гуруҳли таниқли ижрочилар иштирок этиши кутилмоқда.