“Хожагон-нақшбандия тариқати ва етти пир” монографияси
“Хожагон-нақшбандия тариқати ва етти пир” монографияси
Эроннинг Теҳрон шаҳридаги «Мавло» нашриётида«Хожагон-нақшбандия тариқати ва етти пир» монографияси форс тилида нашр этилди.
Монографияда Хожагон-нақшбандия тариқати тарихи, таълимоти ва унинг раҳбарлари саналмиш – етти пирнинг ҳаёти, фаолияти ва таълимоти ўз ифодасини топган.
Бу борада юртимизда олиб борилган тадқиқотлар натижаси ўзида аксини топган. Мазкур тадқиқот Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти етакчи илмий ходими, тарих фанлари доктори Комилжон Раҳимовга тегишли бўлиб, эътиборлиси, шу пайтга қадар эронлик тарихчи, адабиётшунос, диншунос ва тасаввуфшунос олимлар томонидан хожагон-нақшбандия тариқати ўрганилган бўлса-да, ҳалигача Эронда Ўрта Осиёдан етишиб чиққан мазкур тариқат намояндалари тўғрисида бирор-бир тизимли тадқиқот амалга оширилмаган эди.
Ўзбек тасаввуфшуноси асарининг мазкур форсча нашри Эрон ва Афғонистон каби мамлакатларда хожагон-нақшбандия тариқатини ўрганиш ишида муҳим ва фойдали манба бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, Покистон, Эрон, Афғонистон ва бошқа мамлакатларда яшовчи форсийзабон ўқувчи ҳамда тадқиқотчилар учун мўлжалланган ушбу таржима бой илмий ва маънавий мерос сифатида хорижий мамлакатларда аждодларимизнинг илмий салоҳиятини тарғиб этувчи муҳим восита бўлиб хизмат қилади.