“Хотира поезди” лойиҳаси
“Хотира поезди” лойиҳаси
Ўзбекистон матбуот марказида Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчиси ва Россотрудничество раҳбари иштирокида “Хотира поезди” лойиҳасида қатнашган ўзбекистонлик ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Лойиҳанинг асосий мақсади МДҲ давлатларининг ўрта мактаб ўқувчиларини Улуғ Ватан уруши тарихи билан таништириш ва уларга ҳарбий шон-шараф масканларини зиёрат қилиш имкониятини беришдан иборат.
Ўзбекистонлик ёшлар биринчи марта “Хотира поезди” лойиҳасида иштирок этишди. Улар Улуғ Ватан уруши тарихи билан боғлиқ Беларусь ва Россиянинг 13 та шаҳрида бўлишди.
Бу йил “Хотира поезди” йўловчилари Беларусь, Россия, Қирғизистон, Арманистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистондан тахминан 200 кишидан иборат бўлди.