Хориждаги ватандошлар учун давлат грантлари
Хориждаги ватандошлар учун давлат грантлари
Олий таълим вазирлиги давлат олий таълим муассасаларининг ўзбек тили ва адабиёти, тарих, маданият, санъат ва ҳунармандчилик йўналишларида ўқиш истагини билдирган ватандош-ёшларга 30 та давлат гранти ажратди. Ватандошлардан аризалар тегишли олий таълим муассасалари томонидан 2024 йил 20 октябрь кунига қадар қабул қилинади.
Ушбу танловларда иштирок этиш учун қуйидаги талаблар белгиланади:
1) шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ўзи ёки ота-онаси ёхуд бобо-момоси:
- этник, тил ва маданий-тарихий нуқтайи назардан ўзини ўзбек ёки қорақалпоқ сифатида идентификация қилган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиши;
Ўзбекистон ҳудудида туғилиб, истиқомат қилган, бироқ, ҳозирда хорижда доимий истиқомат қилаётган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиши;
2) хорижий фуқаро сифатида юқорида қайд этилган бакалавриат таълим йўналишларидан бирига абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиб, суҳбат натижаларига кўра талабаликка тавсия этилган бўлиши;
3) 30 ёшга тўлмаган бўлиши;
4) ўзбек тилини билиши лозим.