Хивадаги Дишан қалъа қайта тикланади
Хивадаги Дишан қалъа қайта тикланади

Хивадаги Дишан қалъа Ичан қалъага ўхшаш туристик объектга айлантирилади. Унинг вайрон бўлган девори тикланиб, яшил ҳудуд ва дам олиш маскани сифатида халққа қайтарилади.
Ичан қалъа — Ўзбекистоннинг энг диққатга сазовор масканларидан бири ҳисобланади. Мажмуада сайёҳларни ўзига жалб қиладиган 58 маданий мерос объекти ва археологик ёдгорликлар, 30 га яқин экспозиция, 56 670 тарихий экспонат ва ашёлар, 174 та ҳунармандчилик дўкони мавжуд.
Дишан қалъани сақлаб қолиш мақсадида Хива шаҳрининг «Шихлар» маҳалласидаги 55 та турар ва нотурар объектларни бошқа ҳудудларга кўчириш белгиланган. Уларнинг ўрнида эса «яшил майдонлар» ва «яшил боғлар» барпо қилиш, дарахт экиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш кўзда тутилган.
Қалъа девори миллий андозалар асосида қайта тикланиб, эски ҳолатига қайтарилади ва атрофида 1,5-2 метр ҳудудда йўлаклар очилади. Шунингдек, ушбу ҳудудга туташ бўлган «Шихлар» ва «Ангарик» маҳаллаларида замонавий сайёҳлик мажмуаси ҳам барпо этилади.
Мақсад – бу жойни Ичан қалъага ўхшаш сайёҳлик объектига айлантиришдир