Хивада IV Халқаро бахшичилик санъати фестивали
Хивада IV Халқаро бахшичилик санъати фестивали

Хива шаҳрида халқ оғзаки ижодиётининг энг қадимий турларидан бўлган бахшичилик санъати - IV Халқаро бахшичилик санъати фестивали ўтказилмоқда. Ушбу нуфузли тадбирда дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатидан 200 нафарга яқин бахши, оқин, жировлар, фольклоршунос ва мусиқашунос олимлар иштирок этмоқда. Халқаро фестивалнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг IV халқаро бахшичилик санъати фестивали иштирокчиларига табриги ўқиб эштиитарлди.
Фестиваль юксак гуманизм ғояларини, тинчлик ва дўстлик, адолат ва ҳақиқат каби эзгу фазилатларни маҳорат билан тараннум этади. Шу боис ҳам, бахши, оқин ва жировлар азалдан халқ қалбининг куйчилари, турли миллат ва элатларни бирлаштирадиган олижаноб инсонлар сифатида ардоқлаб келинади.
Ушбу фестиваль доирасида II Туркий дунё маданияти форуми” ҳамда “Янги Ўзбекистонда бахшичилик санъати: замонавий тадқиқотлар ва истиқболлар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжумани ҳам бўлиб ўтди.
Анжуман якунида бахшичилик санъатини ривожлантириш ва халқаро миқёсда тарғиб этишга қаратилган резолюция қабул қилинади. Бундан ташқари, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида хорижий илмий марказлар ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик шартномалари имзоланиши кўзда тутилган.