Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни

Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни

 

rpyvpryvaaprvyaapvap.jpg 

     Бирлашган Миллатлар Ташкилоти  Ўзбекистон ташаббуси билан 29 апрелни Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни деб эълон қилди.

     Бу сана 1966 йилда Тошкент шаҳрида содир бўлган вайронкор зилзиланинг 60 йиллиги муносабати билан белгиланди.

     БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон ташаббуси билан 29 апрелни Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюцияни бир овоздан қабул қилди.

     Қайд этилишича, ҳужжатга дунёнинг барча минтақаларидан 80 дан ортиқ давлат ҳаммуаллифлик қилган.

     Резолюция Ўзбекистон президентининг зилзила қурбонларига ҳурмат кўрсатиш ва бу борада халқаро ҳамкорлик зарурлигини эслатиш мақсадида хотира ва бирдамлик кунини таъсис этиш тўғрисидаги ташаббусига асосланган.

     Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни илк бор 2026 йил 29 апрел куни нишонланади. Бу сана 1966 йилда Тошкент шаҳрида содир бўлган вайронкор зилзиланинг 60 йиллиги муносабати билан белгиланди.