Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали

Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали

 vovprovpro.jpg 

Бухорода 3-5-май кунлари “Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали” бўлиб ўтади.

Фестивалнинг очилиш ва ёпилиш маросимларини ўтказиш учун 1700 томошабинга мўлжалланган амфитеатр ва саҳна тайёрланди. Фестивалга ташриф буюрадиган ҳамда бевосита иштирок этадиган хорижий ва маҳаллий меҳмонлар, ҳунармандлар сони ва таркиби аниқланиб рўйхатлари шакллантирилди.

Фестивалда республикамизнинг барча ҳудудларидан жами 280 нафар маҳаллий ҳунармандлар, 42 та хорижий давлатдан 157 нафар ҳунармандлар қатнашади.

Фестиваль дастурига кўра “Анъанавий зардўзлик ва заргарлик санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги илмий-амалий конференция ўтказилади.

 lapolapropr.jpg