Халқаро мусулмонлар тарихи ойлиги

Халқаро мусулмонлар тарихи ойлиги

 yarayvryavr.jpg

Бутунжаҳон Ҳижоб куни ташкилоти томонидан 2021 йилда бошланган йиллик глобал тадбирда мусулмонларнинг асрлар давомида эришган ютуқлари ва цивилизацияга қўшган ҳиссалари ёритилади. Бу йил мусулмон жамоаларининг иштироки ўтган йилга нисбатан 10 баробар ошди, дея хабар бермоқда «Islamnews».

 1 май куни бутун дунё бўйлаб ҳар йили ўтказиладиган Халқаро мусулмонлар тарихи ойлиги бошланди.

“Ижтимоий тармоқларимизга назар ташласак, бу йилги тадбирларда иштирок этиш ўтган йилга нисбатан 10 баробар кўп эканлигини кўрамиз. Кашшоф олимлардан тортиб истиқболли санъатшуносларгача, раҳмдил раҳбарлардан тортиб илғор олимларгача бўлган мусулмонлар тарихи мустаҳкамлик, янгилик ва меҳр-шафқат ҳикояларига тўла”, дейилади ташкилот баёнотида.