Халқаро конференция
Халқаро конференция

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази мутахассиси Шайх Абдулазиз Мансур, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Уйғун Ғафуров кейинги йилларда мамлакатимизда диний-маърифий соҳаларда ҳам туб ижобий ўзгаришлар юз бераётганини, буларнинг бари халқаро ҳамжамият томонидан юксак баҳоланаётганини алоҳида таъкидлади.
Бугунги глобаллашув даврида ёшларни соф ислом ақидалари асосида тарбиялаш, уларни четдан кириб келаётган турли зарарли қараш ва ёндашувлардан асрашга оид раддиялар берадиган мутахассисларни тайёрлаш муҳимдир. 14 асрдан буён ислом дини ўзининг эзгу ва тинчликпарвар ғоялари билан жаҳон маърифий жараёнига ҳисса қўшиб келмоқда.
Халқаро анжуманда бугунги глобаллашув жараёни турли соҳаларда тараққиёт суръатининг ўсишида муҳим омил бўлаётгани, унинг илм-фан равнақи, ахборот алмашинувидаги ўрни улкан экани эътироф этилди.