Халқаро илмий-амалий анжуман
Халқаро илмий-амалий анжуман
28-29-февраль кунлари Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида “Ўзбекистон музейларининг долзарб муаммолари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 29-январдаги “2022-2026-йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларни амалга оширишда муҳим қадам бўлди.
Конференция давомида Ўзбекистондаги музей фондининг бугунги ҳолати, сақланиб қолган экспонатларнинг илмий-маърифий нуқтаи назардан аҳамияти каби қатор муҳим масалалар фаол муҳокама қилинди.
Шунингдек Ўзбекистондаги археологик ёдгорликлар ва уларни музей-қўриқхоналарга айлантиришнинг замонавий муаммоларига алоҳида эътибор қаратилди. 2024 йилги халқаро туризм пойтахти деб эътироф этилган Шаҳрисабз шаҳри ҳам маданий-тарихий аҳамиятини инобатга олган ҳолда муҳокама мавзуси бўлди.
Конференция Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг маданий меросини асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш муҳимлигини таъкидлаган ҳолда, олимлар ва амалиётчиларга музей иши соҳасидаги ўз тадқиқотлари ва тажрибалари билан ўртоқлашиш учун ноёб имконият яратди.