Халқаро хаттотлик ва китобат санъати мактаблари ташкил этилади

Халқаро  хаттотлик  ва китобат санъати мактаблари ташкил этилади

20250425165506.jpeg

      Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Халқаро  хаттотлик  ва китобат санъати мактаблари ташкил этилиши муҳокама қилинди.

     Муҳокамада Халқаро  хаттотлик  ва китобат санъати мактабларини қай тартибда ташкил этиш бўйича таклифлар тингланди. 

      Хаттотларга нафақат хаттотлик санъати, балки, кенг доирада илмлар ҳам берилиши зарурлиги айтиб ўтилди. Бунда Мисрдаги хаттотлик мактабларидан андоза олиш кераклиги, шунингдек мактаб битирувчиларини соҳавий кенг қамровли ишларга жалб қилиш зарурлиги таъкидланди.