Халқаро экологик технологиялар кўргазмаси
Халқаро экологик технологиялар кўргазмаси

Тошкентдаги "Central Asian Expo" (CAEx) кўргазмалар мажмуасида илк бор "Eco Expo Central Asia 2025" халқаро экологик технологиялар кўргазмаси иш бошлади.
Минтақада ўхшаши бўлмаган кенг кўламли тадбир 30 тадан ортиқ мамлакатни бирлаштирди ва кўргазма мажмуасини мулоқот, илғор тажриба алмашиш ва "яшил" трансформацияни илгари суриш учун етакчи платформага айлантиради.
Кўргазмада Ўзбекистоннинг яшил ташаббуслар илгари сурилаётган ҳудудлари, барқарор амалиётни фаол жорий этаётган вазирлик ва идоралар, экологик фикрлашни ўргатувчи саноат таълим муассасалари, экомаршрутларни таклиф этувчи туристик жойлар ва бошқалар намойиш этилмоқда.
Бу ерда иқлим барқарорлиги, ресурсларни тежаш ва тоза технологияларни жорий этишнинг асосий масалалари муҳокама қилинади. Кўргазма сунъий интеллект ва яшил энергетика соҳасидаги инновациялардан тортиб, сувни тежаш ва экологик таълим ечимларигача бўлган келажак технологияларининг бутун тўпламини қамраб олади.