Халқаро араб хаттотлиги фестивали
Халқаро араб хаттотлиги фестивали

Марокашнинг Фес шаҳрида “Сафир” шиори остида Халқаро араб хаттотлик ва безак санъати фестивалининг тўққизинчи сессияси бошланди. Уч кун давом этадиган ушбу маданий тадбир жамоатчиликни, мухлисларни араб хаттотлиги ва безак санъати билан боғлиқ нафис расмларда қўлланадиган услублар билан яқиндан таништиради.
Араб давлатлари санъаткорлик тажрибаси ва асарлари намойиш қилинаётган Халқаро араб хаттотлик ва безак санъати фестивали дастури ранг-баранглиги билан ажралиб туради. “Музей ва санъат галереяси кечаси”нинг миллий миқёсдаги учинчи даврасига тўғри келган анжуман қатнашчилар учун кўплаб музейлар, маданият масканларини томоша қилиш учун қулай имкониятдир.
Тадбир давомида назарий ва амалий семинарлар ҳам ташкил этилади.