Халқаро ҳамкорлик

Халқаро ҳамкорлик

bez-nazvropiprorpmpmania.jpeg

     Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилик қилаётган делегация аъзолари тажриба ўрганиш мақсадида  Саудия Арабистонига ташриф буюрди.

     Делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази контентини янги мазмун билан бойитишда, давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жаҳон тажрибаси ўрганилаётгани ҳақида маълумот беришди. Ўз навбатида, мезбонлар шу йўналишдаги илғор тажрибалари билан ҳам ўртоқлашишди.

     Айниқса, Ар-Риёддаги Дирияҳ тарихий мажмуасига бўлган ташриф, тажриба алмашишда муҳим аҳамият касб этди. Бу ер Саудия давлатининг биринчи подшоҳлиги давридаги манзил сифатида алоҳида эъзозланади. Унинг туризм имкониятидан ташқари, илмий  изланувчилар учун ҳам қулайликлари кўп. Бутун бошли қадимий шаҳарча яхлит композиция касб этадиган мажмуага айланган. Турли чироқлар ёрдамида ёритилиши, “3D” технологияларнинг татбиқ этилгани алоҳида эътиборга молик. Мажмуадаги тажрибани Ўзбекистон заминидаги кўплаб тарихий қадамжолар ва манзилларга қўллаш мумкин экани таъкидланди.

     Очиқ осмон остидаги музей деворларга туширилган ёруғлик, бутун бошли тамаддун рамзларини инновацион усулда намойиш эта оладиган технология. Содда қилиб айтганда, “тарихни жонлаштириш” дейилади. Айни жиҳатлар «Жаҳоннинг энг пешқадам 500 нафар мусулмон кишиси» рейтингидан ўрин олган Буюк Британия жамоат арбоби Аҳмад Салим билан учрашув жараёнида ҳам алоҳида таъкидланди.