Гуллар фестивали якунига етди
Гуллар фестивали якунига етди

Намангандаги «Афсоналар водийси» боғида Халқаро гуллар фестивалининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур фестивал муддати бўйича рекорд ўрнатди ва 50 кун давом этди. Шу вақт мобайнида фестивалга 7 миллиондан ортиқ меҳмон келгани айтилмоқда.
Фестивалга хорижликларнинг ҳам қизиқиши катта бўлди. Байрам кунлари Наманган 23 давлат, жумладан, Буюк Британия, Франция, Германия, Япония, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Туркия, БАА, Эрон, Афғонистон, Индонезия ва Исроилдан 13 мингдан ортиқ меҳмонни қабул қилди.
Фестивалнинг ёпилиш маросимида энг фаол гулчи, ўзига хос ландшафт дизайни билан ажралиб турган ташкилот ва ҳокимликка бош совринлар — Onix ва Tracker автомобиллари топширилди.