Гуллар фестивали
Гуллар фестивали
Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона олдидаги майдонда гуллар фестивали ўтказилди.очилди.
Майдон ранг-баранг декоратив ландшафтга айланди: бу ерда 2,5 миллиондан ортиқ гуллар, буталар ва декоратив ўсимликлар экилди. Гулли тоннеллар, осма композициялар ва инсталляциялар яратиш учун тахминан 10 минг дарахт ва буталардан фойдаланилди.
Марказий кўриниш сифатида "Мустақиллик монументи" композицияси — Янги Ўзбекистон рамзи намоён бўлди. Меҳмонларни оригинал гул композициялари: динозаврлар, капалаклар, товус, ретро автомашиналар ва 18 метрлик самолёт кўринишидаги инсталляция қарши олди.
Фестиваль дастуридан машҳур артистлар иштирокида концертлар, халқ усталари буюмлари кўргазмалари ўрин олган.
Фестиваль ҳудудида бутун оила учун дам олиш зоналари, гул композициялари фонида фотозоналар ташкил этилдт, жонли чиқишлар ва экологик лойиҳалар тақдимотлари ўтказилди.
