Грузияга Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли лойиҳасига таклиф
Грузияга Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли лойиҳасига таклиф

Транспорт вазирлигида бўлиб ўтган музокараларда Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темирйўли келгусида халқаро транспорт йўлаклари тизимига, жумладан, Ўрта йўлакка интеграциялашувини инобатга олиб, грузин томонига ушбу лойиҳада иштирок этиш имкониятини кўриб чиқиш таклиф этилди.
Грузия ҳукумати Ўрта транспорт йўлагидаги иштирокини кенгайтириш имкониятини кўриб чиқишни билдирди.
Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темирйўлининг умумий узунлиги 532,53 километр. Шундан 158,04 километри Хитой ҳудуди бўйлаб («Қашқар — Торугарт»), 304,94 километри Қирғизистон ҳудуди бўйлаб ўтади.
Лойиҳани амалга ошириш учун инвестициялар ҳажми 4,7 миллиард долларга баҳоланмоқда. Қурилишга 20 мингдан зиёд киши жалб қилинади.