Ғалла хирмонимиз илк бор 9 миллион тоннадан ошди

Ғалла хирмонимиз илк бор 9 миллион тоннадан ошди

yveryprfyup.jpg 

Бу йилги мавсумда Ўзбекистонимизнинг ғалла хирмони илк бор 9 миллион тоннадан ошди. Шу жумладан сувли майдонларга экилган ғаллазорлардан 2 миллион 550 минг тоннадан ортиқ ёки ҳар гектар ҳисобига 2,5 тонна буғдой жамғарилиб, давлат ҳариди тўлиқ амалга оширилди ва биржаларда сотиш учун омборларда заҳира қилинди, миришкор фермерларимиз юзи ёруғ бўлди. Бунда, 40 мингга яқин ғаллачилик фермер хўжаликларининг муносиб ҳиссаси бор.

Ана шундай юқори кўрсаткичга эришаётган уста деҳқонларимиз сони йилдан-йилга ошаётгани албатта, қувончли. Жорий мавсумда 4,5 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари 100 центнердан юқори хирмон яратди.