Фуқаролик жамиятини ривожлантириш - устувор вазифа

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш -  устувор вазифа

 

yvvparyapryvaprvapr.jpg 

      Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш, давлат ва жамият ўртасида конструктив мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларни ижтимоий жараёнларга фаол жалб қилиш бўйича муҳим қадамлар қўйилмоқда.

      Yодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтларига амалий ёрдам кўрсатиш, уларнинг самарали фаолияти учун қулай институционал ва моддий муҳит яратиш масаласи долзарб вазифалардан бири сифатида белгиланган. Бу йўналишдаги вазифалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини 2025 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари” бўйича “йўл харитаси”да ҳам ўз аксини топган.

      Йўл харитасида фуқаролик жамиятини ривожлантиришда устувор аҳамиятга эга бўлган бир қатор йўналишлар белгиланган. Концепцияда белгиланган амалиётлар давлатнинг фуқаролик жамияти институтларига оид сиёсатини янада самарали ва аниқроқ шакллантиришга қаратилган. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари субъектларининг ҳуқуқий ва институционал асослари янада такомиллаштирилиб, уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга йўналтирилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

      Улар орасида нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган ижтимоий аҳамиятга молик ташаббусларни эътироф этиш, оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ва энг фаол фуқароларни тақдирлаш каби тадбирлар назарда тутилади. Бу эса ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш, жамоатчилик орасида фуқаролар фаоллигини рағбатлантириш ва уларни қарор қабул қилиш жараёнларидаги иштирокини янада кегайишига имконият яратилади.