Фарғонада илк бор "Бунёдкор аёл" миллий форуми

Фарғонада илк бор "Бунёдкор аёл" миллий форуми

yvyvpyvpyvapyvp.jpg

 

       Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройида вилоят ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган ҳаётбахш ғоя остида "Бунёдкор аёл" хотин-қизлар миллий форуми ташкил этилди.

       Анжуманда Президентимиз ташаббуси билан “Аёллар дафтари” орқали 300 минг нафар вилоятимиз хотин-қизларига моддий ёрдам, субсидия, имтиёзли кредитлар, уй-жой билан таъминлаш каби турли йўналишларда ёрдам кўрсатилди. Аёллар касб-ҳунарга, тадбиркорликка ўргатилиб, ўз шахсий бизнесига эга бўлди. Дастлаб меҳмонлар шаҳар ва туманлар хотин-қизлар бўлимлари томонидан тайёрланган кўргазмалар билан танишди. Унда ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос жиҳатлари, аёллар тадбиркорлигида эришилаётган ютуқлар намойиш этилди.

       Тадбирда қарийб 30 та йўналишда ишбилармон аёллар ўз шогирдлари билан қатнашаётгани маълум қилинди.