Фарғонада “Асал байрами”

Фарғонада “Асал байрами”

 

risunok3jpg434345345kueukeuke3453e3e324eckue324e23kejfukej.jpg

 

Фарғонада анъанага айланган асал байрами кунлари ўтказилмоқда. Унда 67 нафар асаларичилар иштирок этяпти.

Асаларичилик Фарғона вилояти иқтисодиётида алоҳида ўрин тутади. Ҳозир вилоятда мулкчилик ва ҳуқуқий шакли турлича бўлган 1500 та асаларичилик субъектлари фаолият юритмоқда. Улар қарамоғида 86 мингдан зиёд асалари оиласи бор. Шу йилнинг ўзида 1600 тоннадан ортиқ юқори сифатли асал етиштирилди. 31 минг дона асалари пакетлари хорижга экспорт қилинди.

“Асал байрами” муносабати билан ногирон, ёлғиз ва муҳтож оилаларга асаларичилар ўзларининг маҳсулотларидан эҳсон қилишмоқда.

Асаларичиликни ривожлантиришда илм ва тажрибанинг уйғунлашуви кутилган натижа беряпти. Айниқса, ёш талаба ва тадқиқотчилар, Фарғона давлат университети талабалари учун ҳафтанинг 2 кунида 4-6 соатлик амалиёт асаларичилар уюшмаси қошидаги “Асаларичилик мактаби”да ўтмоқда.

Аҳоли Фарғонада ўтаётган “Асал байрами” кунларидан хурсанд. Чунки ҳар куни 20-30 тонна сархил асал келтирилиб, арзон нархларда сотиляпти.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, “Асал байрами” кунлари 30 ноябрга қадар давом этади.