“Евроосиё юрагига саёҳат”

“Евроосиё юрагига саёҳат”

 

 kuvenruvkerukerukerykpar.png

       Беш дўст давлат - Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан олимлари, маданият арбоблари, ишбилармонлик ва ёшлар ҳаракати вакиллари иштирокида  “Евроосиё юрагига саёҳат” халқаро экспедицияси йўлга чиқди. Унинг иштирокчилари 50 кун ичида 5 та давлат ва 30 дан ортиқ шаҳарларга ташриф буюриб, уларда бизнес-форумлар, илмий сессиялар, маданий ва медиа тадбирлар ўтказишади. Унинг мақсади - умумий тарихий-маданий маконни мустаҳкамлаш ва Марказий Осиёда барқарор ҳамкорлик платформасини яратишдир.

       Экспедиция халқларнинг умумий тарихидаги энг муҳим воқеа – Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги нишонланган йилда ўтказилаётгани рамзий маънога эга.

       Саёҳатнинг барча босқичларида илмий семинарлар, тақдимотлар, бизнес-форумлар, оммавий учрашувлар ўтказилади. Йўналишнинг якуний манзили – Душанбега етиб боргач, экспедиция аъзолари биринчи Марказий Осиё халқаро иқтисодий форумида иштирок этадилар.