Ёшларга “Халқаро йил талабаси” мукофоти
Ёшларга “Халқаро йил талабаси” мукофоти

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Халқаро йил талабаси” мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур мукофот дунёнинг етакчи университетларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг академик, ижтимоий ва профессионал ютуқларини эътироф этишга қаратилган бўлиб, Ўзбекистон Халқаро талабалар иттифоқи томонидан Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармаси кўмагида ташкил этилди.
Мукофотлар “Йил талабаси”, “Жамият ва диаспора ривожига қўшган ҳисса”, “Ўзбекистонни халқаро майдонда муносиб намоён этиш” ва “Йил инновацияси” номинациялари бўйича топширилди.
Ушбу ташаббус хорижда таҳсил олаётган ёшларимизни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг мамлакат тараққиётидаги иштирокини кучайтиришга хизмат қилади.