“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастури лойиҳаси
“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастури лойиҳаси

“Ўзбекистон-2030" стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Давлат дастури лойиҳасида 5 та устувор йўналиш бўйича қуйидагилар белгиланмоқда:
• амалий чора-тадбирлар режалари;
• норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатлари.
Муҳокамалар 2024 йилнинг 31 январидан 9 февралигача давом этади.
“Тараққиёт стратегияси” маркази жамоаси барчани 2024 йилги Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этиб, ўз таклифларини Марказнинг махсус uzbekistan2030.uz онлайн портали орқали билдиришлари мумкинлигини маълум қилди.




