Эрон делегацияси ташрифи

Эрон делегацияси ташрифи

 vapravprap.jpg

 

Эрон Ислом Республикасидаги Динлар ва мазҳаблар университети ректори, Аҳли байт бутунжаҳон ассамблеяси бош котиби Сайид Абулҳасан Наввоб Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига ташриф буюрди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор М.Муҳаммадсиддиқов меҳмонларни институт тарихи ва фаолияти билан таништирди.

Шунингдек, меҳмонлар талабалар ҳамда Қуръони карим ва тажвид ўқув курси тингловчилари учун яратилган шароитлар билан танишиб, институт фаолиятига юқори баҳо берди.

Меҳмонларга юртимиздаги диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари ҳақида маълумотлар берилди.

Сайид Абулҳасан Наввоб “Меҳмонлар китобига” институтга қилган ташрифи ва ундаги таасуротларини ёзиб қолдирди.

Эрон делегацияси Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ҳам бўлиб, у ерда ҳам соҳа вакиллари билан ҳам учрашувлар ўтказди.