Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари
Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари

Рақобат ривожланиб бораётган ҳозирги замонавий бозор иқтисодиётида инсон ресурсларидан самарали фойдаланиш аҳамияти тобора ошиб бормоқда. Бу борада давлат хизматининг KPI - Key Performance Indicator – Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари орқали баҳоланади.
Унга мувофиқ, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, уларнинг натижаларини таҳлил қилиш ҳамда бажарилмаслик хавфларининг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқадиган эксперт гуруҳлари ташкил этилади.
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари томонидан ишлаб чиқилган KPI кўрсаткичларини давлат илмий-тадқиқот марказлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ходимларини жалб қилган ҳолда экспертизадан ўтказиш тартиби жорий этилади.
Эксперт гуруҳлари KPI кўрсаткичлари асосида баҳоланадиган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларида жамоатчилик асосида ташкил этилади.
Қуйидагилар эксперт гуруҳларининг асосий вазифалари этиб белгиланди:
- KPI кўрсаткичларини уларнинг “Ўзбекистон - 2030” стратегиясида белгиланган мақсадлар ва давлат дастурларига мувофиқлиги ҳамда боғлиқлиги, шунингдек, соҳадаги мавжуд тизимли муаммоларни бартараф этишга йўналтирилгани ҳамда молиялаштириш манбалари белгилангани инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқиш;
- KPI кўрсаткичлари бажарилишини доимий равишда мониторинг қилиб бориш, уларнинг бажарилмаслик хавфларининг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
KPI кўрсаткичларини ишлаб чиқишда уларнинг бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ мақсадли индикаторларга мувофиқлигини кўриб чиқиш, KPI кўрсаткичлари натижаларини тизимли таҳлил қилиш.