Электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди

Электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди

vkavpfkpfvyapfyvapfyva.jpg 

      2025 йил 16 июлдан 21 июлгача бўлган аномал иссиқ даврда Ўзбекистон энергетика тизимида суткалик электр энергияси истеъмоли ва юкламаси бўйича янги тарихий рекордлар қайд этилди.

       Биринчи марта электр энергияси истеъмолида ёзги кўрсаткичлар қишки максимал кўрсаткичлардан ошди.

       2025 йил 18 июль кунлик истеъмол миқдори 272,6 млн кВт•соат, бу қишки максимумдан (271,8 млн кВт•соат) ва аввалги ёзги рекорддан (253,3 млн кВт•соат) ошиб кетди.