Дўстликнинг ёрқин ифодаси
Дўстликнинг ёрқин ифодаси

2023 йил якунлари бўйича “Янги Ўзбекистон юлдузлари” маданият ва санъат миллий мукофотининг йилнинг энг яхши миллий маданият маркази – Ўзбекистон қозоқ миллий маданият марказига тақдим этилди.
Қозоқ миллий маданият марказининг ташкил этилиши халқларимиз ўртасидаги дўстликнинг ёрқин ифодасидир. Марказда маданий алоқаларни кучайтириш, ёшларни байналмилал дўстлик руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон қозоқ миллий маданий маркази қозоқ халқининг маданий мероси, анъаналари, урф-одати, она тилини янада ривожлантириш ва асраб-авайлаш, бошқа миллий маданий марказлар билан ҳамкорлик қилиш, миллатлараро тотувлик, тинчлик ва дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида фаолият юритади.
Қозоқ миллий маданий маркази мамлакатларимизни бирлаштирувчи олтин кўприкдир. Чунки икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган барча тадбирлар улар орқали ўтган. Халқларимиз ўртасидаги дўстона ришталар, маданиятлар, тил, дин ва анъаналар муштараклиги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим ўрин тутади.




