Дўстлигимиз ва маданий ҳамкорлигимиз рамзи
Дўстлигимиз ва маданий ҳамкорлигимиз рамзи

Боку шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстлик ва маданий ҳамкорлик рамзига айланган. Ҳазрат Навоий нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси адабиёти, санъати ва маданиятига улкан ҳисса қўшган улуғ шоир, ёзувчи, мутафаккир ва давлат арбобидир.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан ташкил этилган амалий ташриф доирасида делегациямиз аъзолари Озарбайжон оммавий ахборот вакиллари вакиллари билан бирга Боку шаҳридаги Алишер Навоий номли истироҳат боғига ташриф буюриб, шоир ҳайкали пойига гул қўйишди.
Озарбайжонда ўзбек халқининг тарихи, маданий меросига алоҳида ҳурмат билан қарашади. Давлатларимиз бой тарихий ва маданий алоқаларга эга. Алишер Навоий ҳайкали ҳам ана шу дўстлик ва ўзбек халқи меросига ҳурматнинг ўзига хос рамзидир.