Дунёдаги энг улкан лаган
Дунёдаги энг улкан лаган

Риштоннинг кулолчилик маҳсулотлари нафақат юртимизда, балки етти иқлимда ҳам довруқ қозонган. Фарғона вилоятига келган сайёҳ ёки меҳмон албатта, Риштон туманига келиб, кулолларнинг иш жараёни билан танишади. Кулолчилик маҳсулотларини кўриб, ҳайратланади.
Президентимиз ташаббуси билан Риштон халқаро кулолчилик маркази ташкил этилди. Уста кулолларнинг мактаблари яратилиб, қизиқувчилар сони ошди. Ҳунармандлар учун бу ерда барча шароит яратиб берилгани катта имкониятлар эшигини очмоқда.
“Мингбоши керамик” оилавий корхонаси раҳбари, ёш кулол Шокиржон Аҳмаджонов миллий брендни дунёга танитишни мақсад қилган. У яна бир ташаббусга қўл урди.
Доимо янгиликка интилувчи кулол томонидан буюк аллома Бурҳониддин ар-Рошидоний мақбараси рамзи туширилган 5,5 тонналик лаган ясалди. Айни пайтда ушбу ноёб кулолчилик маҳсулотига безак бериш ишлари якунига етказилмоқда.