Дунёдаги энг шимолий масжид

Дунёдаги энг шимолий масжид

 

vaprvaprvayr.jpg

 

Дунёдаги энг чекка шимолий нуқтага барпо этилган масжид Норилскдаги “Нурд-Камол” масжиди бўлиб, у Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. У норилсклик тадбиркор, миллати татар Михад Бикмаев ҳисобидан қурилган бўлиб, унга ота-онаси - отаси Нуритдин ва онаси Ғайникамал шарафига ном берган.

Қурилиш 1993 йилда бошланган. Баъзи меъморий ва муҳандислик ечимлари оғир маҳаллий иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилди: деворларнинг камроқ музлаши ва шамолларга кўпроқ қаршилик кўрсатиш учун миноранинг кўндаланг кесими квадрат шаклида (одатда ишлатиладиган доира ўрнига) қилинган, кучли қор ёғиши сабабли масжид гумбази қияроқ.

Архитектор Е. Солнйшкин томонидан яратилган ушбу лойиҳа Москвадаги Архитекторлар иттифоқининг халқаро биенналесида учинчи даражали диплом олган.

   Масжид 1998 йил 19 сентябрда очилган ва ҳозирда Норилскнинг барча мусулмонларини – татарлар, бошқирдлар, озарбайжонлар ва бошқаларни бирлаштиради.