Дунёдаги энг катта дарвоза
Дунёдаги энг катта дарвоза

Дунёдаги энг катта дарвоза Масжидул Ҳаромнинг 100-эшиги ҳисобланади. Бу эшикнинг номи Қирол Абдуллоҳ ибн Абдулазиз исми билан аталади. Унинг бўйи 13, аркалари билан 18, эни 7 метр, эшикнинг ҳар бири 70 тонна оғирликда бўлиб, қалинлиги эса икки қаричдан зиёд, яъни 45 сантиметрдан иборат
Илгакларни 6 та улкан ошиқ-мошиқлар кўтариб туради. Дарвозани 10 тадан 15 тагача одам очиб ёпа олади ва масжид ташқарисидан Каъбаи Муаззама кўриниб турадиган ягона эшик ҳисобланади.
Бу дарвоза асосан Ҳаж мавсуми ва Рамазон ойида очилади. Дарвоза тепасига киришда Ҳижр сурасининг ушбу 46-ояти "Уларга тинчлик, омонлик ила киринглар" деб ёзиб қўйилган.