“Дунё садолари”

“Дунё садолари”

ufkepfukepfukp.jpg 

     Андижоннинг энг хушманзара гўшаси, Фарғона водийсининг туризм марказига айланаётган Хонобод шаҳрида шу йилнинг 29-31 июль кунлари “Дунё садолари” II халқаро миллий эстрада санъати фестивали бўлиб ўтади. Айни кунларда мазкур фестивалга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

     Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан мамлакатимизда иккинчи бор ўтказилаётган “Дунё садолари” халқаро миллий эстрада санъати фестивалида дунёнинг қатор давлатларидан эстрада санъати гуруҳлари, хонандалари, шунингдек, мамлакатимиз эстрада санъати юлдузлари иштирок этади. Анъанавий тарзда ўтказиб борилиши белгиланган мазкур фестиваль шубҳасиз, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини, Андижоннинг, хусусан, Хонободнинг туризм салоҳиятини намойиш этади, янада юксалтиради. 

     Хонободликлар ва шаҳар меҳмонларига хуш кайфият улашиш мақсадида шу кунларда фестиваль доирасида ҳар куни соат 18.00 дан 22.00 гача боғнинг асосий саҳнасида З.М. Бобур номли вилоят мусиқа ва драма, Ёшлар ҳамда Қўғирчоқ театрлари ижодий жамоалари, туман, шаҳар маданият бўлимлари, фольклор-этнографик жамоалари, эстрада хонандалари иштирокида маданий-кўнгилочар тадбирлар, концерт дастурлари намойиш этилмоқда.