Дунё нигоҳи яна Самарқандда

Дунё нигоҳи яна Самарқандда

 

praprvaprvaprvaprvapr.jpg

 

       Шу йилнинг 30 октябридан 14-ноябригача Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКОнинг 43-Бош конференцияси бўлиб ўтади. Йирик тадбирда дунёнинг 194 та мамлакатидан президентлар, ҳукумат раҳбарлари, илм-фан, таълим ва маданият соҳалари экспертлари иштирок этиши кутилмоқда. Шу билан бирга, анжуманда 20 дан ортиқ халқаро ташкилотлар вакиллари жам бўлади.

       Самарақадда бўлиб ўтадиган нуфузли коференция ЮНЕСКОнинг 80 йиллик юбилейи арафасида ташкил этилмоқда. Йиғилишда ташкилотнинг янги бош директорини сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилади. Тадбирни ЮНЕСКО штаб-квартирасидан ташқарига кўчириш тўғрисидаги қарор жуда кам учрайдиган ҳолатдир. Бу анжуманга мезбонлик қилувчи давлатга бўлган юқори даражадаги ишончдан далолат беради. Яъни тадбирнинг Самарқандда ўтказилаётгани Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларга халқаро ҳамжамият яхши баҳо бераётганига ишора ҳисобланади.

       Самарқанд анжуман бўлиб ўтадиган жой сифатида танланиши ҳам тасодиф эмас. Ипак йўлидаги қадимий шаҳар 2001 йилда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Ҳудуднинг маданиятлар чорраҳасидаги тарихий роли катта бўлиб, бирлик ва мулоқот рамзига айланган.